Шота Арвеладзе: "Ал Наср"га қарши ўйинда халқаро тажрибамиздан фойдаланамиз

Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида "Пахтакор" БААнинг "Ал Наср" жамоасига қарши майдонга тушади. Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда "шерлар" устози Шота Арвеладзе ва футболчи Егор Кримец иштирок этди.

Арвеладзе: - Биз бир ўйиндан иборат қийин баҳс кутиб турганини биламиз. Гуруҳ босқичига чиқиш учун тиғиз тақвимда ўйнаш ва яхши футбол кўрсатиш талаб этилади. Рақиб ўйинларини кузатдик, кучли жиҳатларини ўргандик. Бу жамоани ҳурмат қиламиз, аммо олдимизга ғалаба қозониш мақсадини қўйганмиз.

Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз. Шунга ҳаракат қиламиз. Халқаро тажрибамиздан фойдаланишга уриниб кўрамиз. Бундай мусобақада ўйнаганда ҳамиша муваффақият сари интилиш зарур. Эртага эса бир ўйиндан иборат тўқнашувда буни уддалашга уринамиз.

Бу жамоа илгари Ўзбекистон клублари билан ўйнаган, аммо улар бир неча йил олдин кечган. Бизни кутиб турган беллашувда бунинг аҳамияти йўқ. Эртага зафар қучиш лозим бўлган одатий учрашувни ўтказамиз. Унда айнан қандай ўйнашимиз ўйиннинг бориши ва рақибга ҳам боғлиқ. Имкони борича "Наср"нинг кучсиз тарафларидан фойдаланишга интиламиз.

Кримец: - Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Аввалги ҳафтада Ироқ жамоасини мағлубиятга учратдик. Гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун энди навбатдаги беллашувда ғолиб чиқишимиз керак. Биз буни уддалашга интиламиз. Олдимизга ютуққа эришиш мақсадини қўйганмиз.

БАА клублари ва терма жамоалари билан халқаро мусобақаларда жуда кўп марта тўқнаш келганмиз. Шу сабабли уларнинг услубидан хабардормиз. Рақибнинг ўйинларини кузатдик. Уларнинг кучсиз ва кучли тарафларини ўргандик. Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди деб ўйлайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдумурод Исраилов
19/02/2019 02:48
Нима булганда хам Пахтакор жамоасига галаба тилайман менимча 3-2 га ютамиз
zohir_t
18/02/2019 17:27
Uzingni tajribangni paxtakorga tiqma, bu komanda bilan hali osiyoda lom mim demading
zohir_t
18/02/2019 17:26
Nechi yillik tajribang bor qardosh?
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 16:08
бу одамда озгина инсоф бўлганда аллақачон кетган бўларди
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 16:07
жаноб арадан қуруқ вадалар