Шота Арвеладзе: Эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратдик
Осиё Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси эртага ўз майдонида Ироқнинг “Эйр Форс” клубини қабул қилади.
Мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани такшил қилинди. Дастлаб ОАВ ходимлари саволларига мезбон клуб бош мураббийи Шота Арвеладзе жавоб қайтарди.
– Бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Биз яхши ўйин намойиш этган ҳолда мухлисларни хурсанд этишни истаймиз. Ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда, стадионга кўплаб ишқибозлар келишини кутмоқдаман.
- Рақибнинг бир неча ўйинларини ўргандик. Улар тажрибали жамоа, уч бор ОФК Кубогида ғолиб чиқишди. Лекин уйда биз ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Тайёргарлик даврида бошида таркиб тўлиқ бўлмади, кўп ўйин ўтказмадик. Вазиятдан чиқишга уринамиз. Таркибга имкон қадар зарур ўйинчилар таклиф этилди. Эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратдик. Ўйнаш учун барчада имкон бўлади.
- Янги ўйинчиларга ишончимиз борлиги учун улар билан шартнома имзоладик. Улардан кўп нарса кутиб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – “Эйр Форс” жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 12 феврал куни “Пахтакор” стадионида соат 15:00да старт олади. Ўйинни Ким Хи Гон бошчилигидаги кореялик ҳакамлар бригадаси боқшариб боради.
Фикрлар