Шота Арвеладзе: Голдан сўнг рақибларга гол уриш имконият бериб қўйдик
Pepsi Суперлиганинг 21 тури доирасидаги "Қўқон-1912"-"Пахтакор" учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисми ўз якунига етди. Унда "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе ва Шерзод Аъзамов иштирок этди.
- Ўйлашимча, биз ўйинни назорат қилдик. Учрашув бироз қийин бўлди. Иккинчи таймда голдан сўнг рақибларга гол уриш имконият бериб қўйдик ва тўп ўтказиб юбордик. Аҳмедовнинг алмаштирилиши унинг сариқ карточкаси билан боғлиқ. У иккинчи сариқни олмаслиги учун уни майдондан олдик. Тиагонинг майдондан олиши эса унинг заиф ўйини билан боғлиқ.
Шерзод Аъзамов:
- Ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Бироқ буни уддалай олмадик. Отақўзиевнинг гол урган вазиятда уни мен қўриқлашим керак эди. Бироқ вазиятни қўлдан бой бердим.
Фикрлар