Шота Арвеладзе: Олдинда 10 та финал кутиб турибди

"Энди рақиб кимлигининг аҳамияти қолмади, чунки ҳал қилувчи босқич бошланмоқда. Бизни олдинда 10 финал ўйини кутмоқда. Ҳар бир жамоа унда ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсатишга интилади. Ўйинлар янада шиддатли ўтишини кутяпман.

Доимгидек "Пахтакор" чиройли ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилиш учун бор кучини ишга солади. Жамоа ҳамиша бунга интилади. Мақсадимиз ҳар бир беллашувда ғалаба қозониш. Наманганда ҳам буни уддалаймиз деган умиддаман", - деди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдул
14/09/2018 16:13
Омад. Галаба. Чемпионлик Пахтакорга