Асосий мазмунга ўтиш

Швециялик хоккейчи "пингвинларни" тор-мор қилди

Nurali
Изоҳлар: 0

Бугун океан ортида Миллий хоккей лигасининг навбатдаги кун беллашувлари ўтказилди. Бугун бўлиб ўтган баҳсларнинг аксариятида жамоалар буллитлар бўйича ғалаба қозонишди. Бу эса қанчалик қизиқарли ўйинлар ўтганидан далолат бермоқда. Жумладан, "Рейнжерс" ҳамда "Питтсбург" жамоалари ўртасидаги баҳс майдон эгаларининг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Рейнжерс" 2:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган маҳал швециялик ҳужумчи Мика Зибанежад ҳисобни тенглаштирувчи шайбани киритишга муваффақ бўлди. Овейтаймда яна ўша форвард катта саҳнага чиқиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Шу ва бошқа учрашувлар тафсилоти:

"Рейнжерс" – "Питтсбург" – 4:3 (0:0, 0:2, 3:1)

"Торонто" – "Даллас" – 6:5 (2:2, 0:2, 3:1)

"Вегас" – "Нью-Жерси" – 3:8 (0:2, 2:2, 1:4)

"Эдмонтон" – "Сан-Хосе" – 3:4 (1:1, 1:1, 1:1)

"Анахайм" – "Ванкувер" – 3:0 (1:0, 1:0, 1:0)

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ