Симеоне Костани таркибда олиб қолмоқчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Диего Костани Хитойга қўйиб юбормоқчи эмас. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Унга кўра аргентиналик мутахассис Костанинг мавсум ўртасида жамоадан кетишини хоҳламаяпти ва уни камида мавсум якунига қадар Мадридда олиб қолмоқчи. Чунки, Симеоне “Атлетико”нинг бошқа ҳужумчиларидан кўнгли тўлмаяпти ва шу боис Костани таркибда сақлаб қолмоқчи.

Маълумот учун, Диего Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У айни дамда жароҳатини даволатиш билан банд. Костанинг февралда сафга қайтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!