Сирдарёда ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган мусобақа ўтказилди

  • 28 сентябрь, 2018, 13:40
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сирдарё вилояти футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда “1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Сирдарё вилоятида 2006-2007 йилда туғилган футболчилар ўртасида мусобақа ўтказди.

Tecno

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада умумий ҳисобда 9 та жамоа иштирок этди. Мусобақа ғолиблиги Гулистоннинг “Динамо” жамоасига насиб қилди. 2-ўринни Сирдарё БЎСМ жамоаси эгаллаган бўлса, 3-ўринни бирйўла икки жамоа – “Улуғобод” ҳамда “Торпедо” жамоалари қўлга киритишди.

Иштирокчиларга мусобақа сўнгида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Сирдарё вилояти футбол ассоциацияларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!