Скудетто учун икки асосий даъвогарлар тўқнашади ёхуд бугун "Ювентус" – "Наполи" ўйини бўлади

  • 29 сентября, 2018, 10:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Италия А Сериясида ҳам 7-турдан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтади. Аниқроғи, сўнгги йилларда чемпионлик учун курашиб келаётган “Наполи” амалдаги чемпион “Ювентус” майдонига сафар қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- "Ювентус" ва "Наполи"нинг А Серия доирасидаги тўқнашувида сўнгги марта  1997 йилнинг 23 март куни 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган.

- “Ювентус” А  Серия доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 13та ўйиннинг 12тасида ғалаба қозонган.

- “Наполи” эса А Сериянинг сўнгги 35та ўйинидан 33тасида мағлубиятга учрамади.

- “Ювентус” чемпионатнинг сўнгги 7та ўйинидан буён рақиблари дарвозасига камида 2та гол уриб келмоқда.

"Ювентус" – "Наполи"

Стадион: "Альянц" (Турин)

Бошланиш вақти: 21:00

Бош ҳакам: Лука Банти (Италия)

Тахминий таркиблар:

"Ювентус": Щесны – Куадрадо, Бонуччи, Кьелини, Сандро – Джан, Пьянич, Матюиди – Роналду, Бернардески, Манджукич.

"Наполи": Оспина – Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Руи – Аллан, Руиз, Зелински – Кальехон, Инсинье, Милик.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию