"Sky" аъзолари "Тур де Франс-2018"дан сал кам 1 миллион евро ишлаб олишди

Куни кеча велоспорт оламидаги энг йирик мусобақалардан бири "Тур де Франс-2018" ўз якунига етди. Мусобақа тугагач, ташкилотчилар соврин жамғармасини ўз эгаларига тақсимлай бошалади.

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 2 287 750 евро ташкил этиб, катта улушни "Sky" жамоаси вакиллари қўлга киритган. Чемпион британиялик Томас Герейент 500 минг евро пул мукофотига бўлган бўлса, учинчи ўрин эгаси Крифтофер Фрум 100 минг евро олган. Шунингдек, ҳар бир босқич ғолибларига 11 минг евро, тоғли йўналишлар, энг ёш спортчи каби йўналишларда ғолиб бўлган атлетларга 25 минг евродан тегди. Шу ва бошқа турли йўналишлар бўйича "Sky" жамоаси жами 728 630 минг евро жамғаришди. Қолган жамоанинг тўплаган маблуғлари қуйидагича:

1. Sky – 728 630 евро
2. Sunweb – 245 280
3. Lotto NL-Jumbo – 190 980
4. Quick-Step Floors – 145 070 
5. Bora-Hansgrohe – 125 900
6. Movistar – 114 620
7. UAE Team Emirates – 100 650
8. Bahrain Merida – 86 050 
9. AG2R La Mondiale – 69 800 
10. Trek-Segafredo – 58 850…

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!