
Слимани яна "Лестер"га қайтмоқчи
Мавсумни “Фенербахче” клуби сафида ўтказаётган ҳужумчи Ислам Слимани жамоасини ўзгартирмоқчи.
Todomercadoweb тарқатган хабарга кўра 30 ёшли жазоирлик футболчи турк клуби раҳбариятидан ўзини “Лестер”га қайтариб юборишни сўраган.
Маълумот учун, Слимани жорий мавсум “Фенербахче” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига бор йўғи 1та гол ёздириб қўйишга эришди холос.
Фикрлар