Словакия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Чехия терма жамоаси ҳамда Леверкузеннинг “Байер” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Павел Гапал Словакия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Словакия футбол иттифоқи расмий сайти тарқатган хабарга кўра 49 ёшли мутахассис билан Евро-2020 саралаши сўнггига қадар шартнома имзоланган. Агар Словакия унинг бошқарувида турнирнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритса, у ҳолда томонлар ўртасидаги келишув узайтирилиши мумкин.

Маълумот учун, Гапал мураббийлик фаолияти давомида Чехия, Словакия ҳамда Польша чемпионатларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун муқаддам Ян Козак Словаки терма жамоаси устозлигидан истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!