Собиқ "Барселона"чи тез орада "Реал" сафига ўтади
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алкантара “Реал”га ўтишга жуда яқин турибди.
Onda Cero нашри тарқатган хабарга қараганда ҳар иккала жамоа 27 ёшли испаниялик футболчининг трансфери борасида келишувга эришишган. Унга кўра “қироллик клуби” Тьяго учун немис грандига тахминан 40-50 миллион евро тўлайди. У эса жамоада “Челси”га кўчиб ўтган Матео Ковачичнинг ўрнини эгаллайди.
Маълумот учун, асли “Барелона” тарбияланувчиси бўлган Тьяго Алкантара сўнгги 5 мавсумдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
Фикрлар