“Сўғдиёна” Туркияда 6 та назорат ўйини ўтказади

Жамоа эртага мазкур йиғинни якунлайди ва футболчиларга 2 кунлик дам берилади.

Сўнгра “Сўғдиёна” футболчилари яна Тошкентда тўпланишади. Жамоа навбатдаги йиғинини Туркияда ўтказади. 4-18 февраль кунлари “Сўғдиёна” Анталияда хориж ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Мазкур йиғин давомида 6 та синов-назорат учрашувларида майдонга тушиш кўзда тутилган. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирча 5 та рақиб номи маълум бўлиб улгурди. Яқин кунларда сўнгги назорат ўйини бўйича ҳам яна бир хориж жамоаси билан келишувга эришилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!