Ads

Бугун Сергей Лушчан шогирдлари мазкур йиғин доирасидаги ўзларининг дастлабки назорат ўйинини ўтказди. Уларга Сербия Суперлигаси иштирокчиси "Бачка Паланка" клуби рақиблик қилди.

Анталияда кечган беллашувда жанговар дуранг натижа қайд этилди - 2:2. Энди жиззахликлар эртага Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши навбатдаги назорат ўйинини ўтказишади.

Назорат ўйини

"Сўғдиёна" - "Бачка" (Сербия) 2:2.