"Сўғдиёна" легионери "Локомотив"га қарши дурангдан сўнг нималар деди?

Pepsi Суперлига 18-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди ва ушбу баҳсда ҳисоб очилмади. Ўйиндан сўнг мезбонлар таркибида ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган дарвозабон Милан Митрович матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Бугун биз учун муҳим баҳс эди. Биз ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. 90 дақиқа давомида жуда яхши ўйин кўрсатган жамоадошларимдан миннатдорман. Стадионга ташриф буюриб, ўйин давомида бизни тинмай қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Муҳим ўйинлар олдинда. Уларга жидддий тайёргарлик олиб борамиз. Яна бир бор мухлисларга ажойиб муҳит учун ўз миннатдорчилигимни изҳор этамиз, -деди жамоа дарвозбони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!