“Сўғдиёна” йиғинни давом эттирмоқда

Жиззахликлар 15 январдан Тошкентда йиғин бошлашган эди. Жамоа пойтахт йиғини доирасида синов-назорат беллашувлари ўтказишга катта аҳамият қаратмоқда. “Сўғдиёна” 30 январь кунига қадар Тошкентда шуғулланади. Йиғин доирасида яна “Андижон”, “Қўқон-1912”, “Сурхон”, “Бухоро” клубларига қарши назорат ўйинлари ташкил этилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сўнгра “Сўғдиёна” футболчиларига қисқа таъатил берилади. Режага кўра, “Сўғдиёна” жамоаси 4-18 февраль оралиғида Туркиянинг Анталия шаҳарида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!