Солари "Реал"нинг сўнгги 89 йил ичидаги энг муваффақиятли мураббийи бўлди

"Реал" Мадрид бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи ҳисобланган Сантьяго Солари сўнгги 89 йил ичида клубнинг энг яхши стартда бошлаган мураббийига айланди.

Таъкидлаш лозимки, “қироллик клуби” аргентиналик мутахассис жамоага келганидан сўнг жами 4та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Мадридлик футболчилар ушбу учрашувларда рақиблари дарвозасига жами 15та гол киритишиб, ўз дарвозаларидан жами 2та гол ўтказиб юборишган.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра 1929 йилдан буён “Реал”нинг ҳеч бир мураббийи ўзининг жамоадаги дастлабки 4та баҳсида бу қадар муваффақиятга эриша олмай келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Солари бугун "Реал"га тўлақонли бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!