"Спартак" ва "Пахтакор" учрашуви (1:0) дан фоторепортаж
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги "Бунёдкор" академиясининг 5-ўқув-машғулот майдонида футбол бўйича "Ҳамдўстлик кубоги" Халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун 14-ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилаётган турнирнинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда пойтахтнинг икки жамоаси - "Спартак" ва "Пахтакор" майдонга тушди.
"Спартакчилар" тенгдошларига нисбатан маҳоратли эканликларини намойиш эта олиб, турнир ғолибига айланди. "Пахтакор" 2-ўринда. "Бунёдкор"га эса 3-ўрин насиб этди.
Фикрлар