Спорт вазирлиги томонидан «Спорт ҳафталиги» эълон қилинди
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб республиканинг барча ҳудудларида спорт мусобақалари ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ушбу мусобақаларда аҳолининг барча қатламлари иштирокини таъминлаш ва уни оммавийлаштириш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан жорий йилнинг 24-30 август кунлари «Спорт ҳафталиги» деб эълон қилинди.
Ушбу спорт ҳафталиги доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари қамраб олинмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрининг 11 та туманидан спортнинг мини-футбол, енгил атлетика, волейбол, стол тенниси ва армрестлинг турларидан жамоалар иштирок этадилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 август куни Олмазор туманида 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида «Қувноқ стартлар» мусобақалари, 26 август куни «Пахтакор» марказий стадионида оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади.
Фикрлар