Стерлинг ҳакамдан ҳам, "Шахтёр"дан ҳам кечирим сўради

Бундан аввалроқ “Манчестер Сити” вингери Рахим Стерлинг кеча “Шахтёр”га (6:0) қарши ўйинда кулгули тарзда йиқилгани ва ҳакам бунинг учун пенальти белгилагани ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ, ўйиндан сўнг англиялик футболчи ушбу ҳаракатлари учун кечирим сўради.

“Бу қандай содир бўлганини билмайман. Мен шунчаки тўп билан югураётган эдим, кейин майдонга йиқилдим. Бироқ ўша вазиятда мен ўз ҳаракатларим туфайли ерга қуладим, бунинг учун ҳакам ва “Шахтёр” жамоасидан кечирим сўрайман”, - дейди Стерлинг.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувни венгриялик рефери Виктор Кашшаи бошқариб борган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!