Суарес бугун Каталония дербисида "Барселона"га ёрдам бера олади

  • 8 декабря, 2018, 13:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Луис Суарес жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 31 ёшли футболчи тўлиқ соғайган ва шу боис бош мураббий Эрнесто Вальверде бугун бўлиб ўтадиган “Эспаньол”га қарши баҳс қайдномасига киритган.

Эслатиб ўтамиз, Суарес тиззасидан жароҳат олиб 2 ҳафта майдонга туша олмаган эди.

Маълумот учун, "Эспаньол" - "Барселона" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:40да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию