Суҳроб Раҳимбеков янги мавсумга тайёргарликни Эронда давом эттирмоқда
Аралаш яккакурашлар жанг санъатлари устаси ва олти спорт тури бўйича жаҳон чемпиони Суҳроб Раҳимбеков янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида Эронга жўнаб кетди.
Бу ерда у бир ой давомида юнон-рум кураши устаси ва ММА жангчиси эронлик Амирали Акбари билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказади. Мазкур тайёргарлик вақтида бир қатор халқаро турнирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шундан сўнг Суҳроб март ойида бўладиган ўзининг навбатдаги жангига ҳозирлик кўради.
Суҳроб дастлаб аралаш яккакураш жанг санъатлари билан 2012 йилда шуғуллана бошлаган ва шундан сўнг жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида зафар қучган.
Кейинчалик у таэквандо сир-асрорларини ўрганди. Спортчимиз яккакураш спорт турларининг жанговар самбо, ушу санда, комбат айкидо, ММА, JIU-JITSU, NAGA ва бошқаларида турли халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган.
Суҳроб Раҳимбеков ғолиб чиққан мусобақалар
Жанговар самбо: Халқаро турнир (Чехия), Осиё чемпионати (Ж.Корея)
Ушу санда: Жаҳон чемпиони (АҚШ), Осиё чемпиони (Тошкент)
Комбат айкидо: Осиё ва жаҳон чемпиони
Таэквандо: Америка очиқ чемпионати
ММА: Осиё ва Қозоғистон очиқ чемпионати
JIU-JITSU: АҚШ очиқ чемпионати (5та NAGA камари соҳиби).
Фикрлар