
"Суонси"да янги мураббий иш бошлади
Карлуш Карвальял бугундан бошлаб расман “Суонси” бош мураббийи. Бу ҳақида “Суонси” расмий веб-сайти хабар бермоқда.
Шартнома мавсум охиригача имзоланган. Бу келишувда қайси шартлар билан ҳамкорлик давом этириши мумкинлиги ҳам кузатилган.
Маълумот учун, Карвальял 24 декабрь куни “Шеффилд Уэнсдей” клубини тарк этди. 52 ёшли мутахассис жамоа билан кетма-кет икки маротаба Чемпионшипнинг плей-офф йўлланмасини қўлга киритган, аммо бахтга қарши бу имкониятлардан фойдалана олмаган.
Фикрлар