Суперлига иштирокчиларининг 10 тага қисқариши мумкинлиги борасида огоҳлантириш клубларни «қўрқитиш» учун айтилган гапми?
Мавсум-2019 бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Профессионал футбол лигаси эса бу борадаги тайёргарлик ишларини олиб бормоқда ва клубларга бунинг учун бир қатор жиддий талабларни қўйган. SPORTS.uz муҳбири эса ПФЛ бош директори Омон Ғофуров билан янги мавсум олдидан барчани қизиқтираётган бир қатор масалаларда суҳбатлашди.
- Шунингдек, яқинда Суперлига клубларига расмий хат юборилиб, унда клублар сони 10 тага қисқариши мумкинлиги борасида жиддий огоҳлантирилган. Бу чиндан ҳам жиддий гапми ёки клубларни «қўрқитиш» учун айтилган гапми?
- Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, мусобақалар регламентидан ташқари алоҳида лицензиялаш бўйича регламентга ҳам эга бўлиш яхши инфратузилмага эга клублар сонини имкон қадар тезроқ кўпайтириш имконини беради. Сабаби лицензиялаш бўйича регламентда кўрсатиб ўтилган талаблар ОФК лицензиялаш талабларидан кўра қатъийроқ. Биз бекорга клублардан стадионда таъмир ишларини олиб боришни, майдон ҳолатини яхшилашни, академия қуришни, қарздорликларни бартараф этишни талаб қилаётганимиз йўқ. Зеро, шунчаки ҳомий ташкилотлар томонидан бериладиган маблағларни совуриб, ҳеч қандай мақсадсиз мавсумни ўтказадиган жамоалар Суперлигада иштирок этиб, унинг савияси ўсишига тўсқинлик қилишини истамаймиз. Ўзбек футболи жамоатчилиги жуда яхши билади, шу пайтга қадар аксарият жамоаларимиз мавсум бошида ҳомийдан пул олиб, кейин мавсумни бир нима қилиб якунлаб олишга интилиб келишган. Лекин клубда инфратузилмани йўлга қўйиш, академия қуриш, мухлислар учун шарт-шароитларни яратиш доимо орқа пландаги вазифа бўлиб келган. Натижада чемпионат савияси ўсмаган, ривожланиш бўлмаган. Эндиликда мақсадсиз клублар Суперлигада қатнашмайди! Агар клуб ўз олдига юқори вазифаларни қўйса, шунинг баробарида ўз тизимида аёллар, футзал жамоаларини, академияси фаолиятини тўғри йўлга қўйса, инфратузилмаси талабга жавоб берса, қарздорликлар мавжуд бўлмаса бемалол Суперлигада иштирок этишига рухсат берилади. Шуни айтишим керакки, Суперлигада нечта иштирокчи қатнашиши 12 та клубнинг ўзига боғлиқ.
Суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>
Фикрлар