Суперлиганинг 7 клуби ОФК лицензиялаш талабини бажарди
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси клубларни лицензиялаш бўйича миллий регламентни ишлаб чиққани ва у клубларга тақдим этилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Ушбу регламент, шунингдек кенг жамоатчилик учун ҳам ҳавола этилгани ва уни расмий сайтдан юклаб олиш мумкинлигини эслатиб ўтиш жоиз.
Эътиборлиси, ушбу лицензиялаш талабларини ишлаб чиқишда Профессионал Футбол Лигаси ОФК лицензиялаш талабларидан келиб чиққан, аммо айрим талаблар ОФК талабларидан ҳам жиддийроқ ҳисобланади. ОФК лицензиялаш талабларини клублар ўртасида ОФК мусобақаларида қатнашадиган клублар бажариши шарт ҳисобланади. Қолган клублар эса ОФК лицензиялаш талабларини бажариши шартли ҳисобланмайди, боиси улар миллий лицензиялаш талабларини бажариши лозим ва бу лицензия уларга футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати учрашувларида қатнашиш учун имкон беради.
Исталган клуб ОФК лицензиясини олиши мумкин, аммо шу билан биргаликда, улар миллий чемпионатда иштирок этиш учун миллий лицензияни ҳам қўлга киритишлари шартдир.
Ҳозирга келиб, Ўзбекистоннинг 7 та клуби ОФК лицензиялаш талабларини бажарган ва ОФК лицензиясини қўлга киритган. ОФК улардан учтасига – “Насаф”, АГМК ва “Навбаҳор” клубларига санкциялар билан, яъни маълум имтиёзлар орқали клубларга ОФК лицензиясини тақдим этган.
Ушбу клублар маълум муддат давомида ОФК талабларини бажариши шарт. Қолган клублар эса миллий лицензияга эгалар. Бу йилдан бошлаб, миллий лицензиялаш талаблари янада кучайтирилди. Клубларнинг ўз академиялари бўлиши, стадион инфратузилмаси, шунингдек бир қатор бошқа мезонлар шартли қилиб қўйилди. Қолаверса, Профессионал Футбол Лигаси клубларни лицензиялаш бўйича махсус комиссияси йил давомида клубларни мониторинг қилиб бориш ваколатини ўзида қолдиради.
Манба: ЎзПФЛ
Фикрлар