"Сурхон" сафига Осиё чемпиони келиб қўшилди
"Сурхон" футбол клуби трансферларга чуқур урғу бермоқда. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва Бекабоднинг "Металлург" клуби хужумчиси Забихулло Ўринбоев "Сурхон" жамоаси сафига келиб қўшилди.
Воҳа клуби матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, футболчи бугун жамоанинг кечки машғулотларида иштирок этади.
Маълумот учун, Ўринбоев 2018 йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида олимпия терма жамоамиз билан мусобақа ғолиби бўлган эди.
Фикрлар