"Сурхон"нинг Суперлигада ўйнаши қанчалик ҳақиқат? Бу саволга Умид Аҳмаджонов жавоб берди

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда "Сурхон" клубининг келгуси мавсум Суперлигада иштирок этиши ҳақида турли миш-мишлар кенг қулоч ёзди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов SPORTS.uz муҳбири билан суҳбатда бу саволга ҳам жавоб қайтарди.

- Терма жамоанинг кучайиши бевосита ички чемпионатимизга ҳам боғлиқ. Кўриниб турибдики, Суперлигамизда ўтган йилдан бошлаб ўсиш бошланди. Аммо ҳали яна кўп ишлашимиз керак. Яқинда эса навбатдаги чемпионатимиз бошланади. Ҳозирда эса одамлар орасида шундай гап юрибди: “Сурхон” Суперлигада қатнашаркан, лекин кимнинг ўрнига чиқади? Фурсатдан фойдаланган ҳолда ушбу масалага ҳам ойдинлик киритиб ўтсангиз.

- Айнан қайсидир жамоани ажратиб кўрсатишни истамайман. Одамлар нималар демайди?! Бизда ўтган йилдан бошлаб ишлаб чиқилган лицензиялаш талаблари бор. Унинг қандай ишлашини ЎФА комиссияси назорат қилиб боради. Суперлиганинг 12 та клуби одамларнинг гапига ишонавермай, шу талаблар устида ишлайверсин. Агар ҳамма нарсаси жойида бўлса, ким уларни сиқиб чиқариши мумкин? Гапга ишониб ўтираверадиганлар бўлса, чўкиб кетиши аниқ. Ишлаш керак!

Суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!