Сув полоси. Барселонада Европа чемпионатининг финалчилари аниқланди

Испаниянинг Барселона шаҳрида сув полоси бўйича аёллар ўртасида Европа чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Айни паллага келиб, ҳал қилувчи баҳсга йўл олгин терма жамоа вакиллари аниқ. 

Ярим финалнинг биринчи жуфтлигида Греция ва Испания терма жамоалари тўқнаш келиб, муросасиз кечган баҳсда мезбонлар 9:11 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Иккинфи жуфтликда Голландия ва Венгрия жамоалари рўбаро келди. Тенг курашлар остида ўтган беллашувда "учар голландлар" 11:9 ҳисобида устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Сув полоси. Европа чемпионати. 

Аёллар, 1/2 финал

Голландия – Венгрия – 8:7 (2:1, 3:3, 2:1, 1:2)

Греция – Испания – 11:9 (1:1, 4:1, 4:4, 2:3)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!