Таэквондо. Чарос Қаюмова Франция очиқ чемпионати ғолиби бўлди

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Франциянинг Париж шаҳридаги «French Open» турнирида иштирок этишлари ҳақида хабар қилгандик.

-53 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Чарос Қаюмова мусобақа давомида икки нафар франциялик, яна икки нафар туркиялик спортчиларни мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда эса италиялик рақибидан устун келди ва олтин медаль эгасига айланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа таэквондочиларга қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир. Турнир давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!