“Tashkent Open”да кутилмаган натижалар қайд этилмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимиздаги олимпия захиралари теннис мактабида WТА туркумига кирувчи “Таshkent Open” турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 250 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг бугун иккинчи давра ўйинлари бўлиб ўтди.

Турнирнинг иккинчи  даврасида бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Жумладан, мусобақанинг биринчи ракеткаси Кристина Плишкова япониялик Куруми Нарага 1 соат 24 дақиқа ичида 6:7, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Саралаш баҳсларидан чиққан Вера Звонарёва(Россия) эса WТА рейтингида ўзидан 208 поғона юқорида турган Полин Парментьени 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қуйида иккинчи даврада қайд этилган тўлиқ натижалар билан танишинг.

Вера Звонарева (Россия) – Полин Парментье (Франция) 6:2 6:0

Катерина Козлова (Украина) – Екатерина Александрова (Россия) 6:2 6:3

Куруми Нара (Япония) – Кристина Плишкова (Чехия) 7:6 6:1

Тимеа Бабош (Венгрия) – Дениса Аллертова (Чехия) 6:3 6:3

Арина Соболенко (Беларусь) – Татьяна Мария (Германия) 6:3 7:5

Стефани Фогель (Швейцария) – Маркета Вондроушова (Чехия)  7:6 4:6 7:5

Александра Крунич (Сербия) – Яна Чепелова (Словакия) 6:2 1:6 6:3.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)