Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Локомотив" бир футболчига таяниб қолган жамоа эмас

Анжуманнинг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" вакиллари иштирок этишди. Жумладан жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов бўлажак учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Суперкубок - бир ўйиндан иборат ва муҳими бу ҳам – соврин. Эртага ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бироқ, омадга ҳам кўп нарса боғлиқ. Қолаверса, рақиб ҳам кучли жамоа, сафида яхши футболчилар ўрин олган. Аммо эртанги ўйин биз учун муҳим.

Бу футбол. Кимдир кетади, кимдир қолади. “Локомотив” бир футболчига қараб қолмаган. Жамоавий ўйин эвазига муваффақиятга эришиб келмоқдамиз.

Ҳужумчи учун гол уриш муҳим, бироқ асосийси жамоам ғалабаси. Мақсадимиз чемпион бўлиш, ОЧЛда имкон қадар узоқроққа боришдир", - деди Абдуҳолиқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!