Теннисда ҳам келишилган ўйинлар борлиги аниқланди
Тенниснинг ҳалол ўйин бўлими (TIU) гватемалик теннисчи Кристофер Диас-Фигероани келишилган ўйинларда иштирок этган деб топди. У 2017 йил Прагада ўтган ITF мусобақасида атайин биринчи сетни ютқазиб бергани айтилмоқда.
Натижада гватемалик ракетка устаси икки йилга дисквалификация қилинди ва 5 000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
Айни вақтда Диас-Фигероа ATP рейтингида 723-ўринда бормоқда. У Фьючерс туркумига кирувчи 5 та мусобақада ғолиб чиққан.
Фикрлар