Тер Штеген: Мен Вальдес эмасман ва унга ўхшашни ҳам истамайман

“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўзини “Барселона” собиқ кипери Виктор Вальдес билан таққослашларини истамаслигини айтиб ўтди.

“Мен Вальдесга ўхшамайман ва унга ўхшашни ҳам истамайман. Бизнинг ўйин услубларимиз турли хил. Мен Оливер Канга ўхшайман, айниқса, менталитетимиз.

Агарда, мен оёқ билан яхши  ўйнай олмаганимда, “Барселона” футболчиси бўлмаган бўлар эдим. Айрим дарвозабонлар ҳар қандай ўйин услубига мос туша олади. Фақат Эдерсон ва Клаудио Браводан ташқари.

Агарда, Буффон билан ўрин алмашганимида, мен “Ювентус”да яхши ўйнай олмас эдим”, – деб айтиб ўтди германиялик киппер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!