Тевес: Месси Аргентинага керак

  • 19 июль, 2018, 19:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентиналик машҳур футболчи Карлос Тевес Лионель Месси терма жамоага керак эканлигини айтди.

Tecno

“Лео ўз қарорини ўзи қабул қилиши керак. Жавобгарликни ўз бўйнига олиш ва терма жамоани бир ўзи ғолиблик сари етаклаш жуда қийин. Биз унга мақсадига етишиши учун етарлича кўмак бера олмадик деб ҳисоблайман. Аргентиналик сифатида айтишим мумкинки, Месси терма жамоага керак. У жамоанинг юраги”, - дейди Тевес.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси бу сафарги жаҳон чемпионатида ҳам муваффақиятсизликка учради. Францияга (4:3) мағлуб бўлган “альбасетлар” ЖЧ-2018ни 1/8 финалдаёқ тарк этишга мажбур бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!