Тезкор хабар! Асли ўзбекистонлик бўлган футболчи Россия терма жамоасига жалб этилиши мумкин

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов "Ганновер" ҳимоячиси Вальдемар Антонни ўз жамоаси сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Goal.com интернет нашри хабар бермоқда.

Хабарларга қараганда Черчесов ушбу футболчини ЖЧ-2018га қадар терма жамоага жалб этишни режалаштирган, бироқ айрим сабабларга кўра бу иш амалга ошмай қолган.

Эътиборлиси, 22 ёшли Антон Ўзбекистонда туғилган. Германия ёшлар терма жамоасида 8та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!