Тезкор хабар! Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Ана шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан Олимпия терма жамоаси бош мураббийлигига бир қатор номзодлар кўриб чиқилди.
Якунда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлигига ўзбек футболи афсонаси, айни пайтда “Бунёдкор” клубини бошқараётган Миржалол Қосимов номзодида тўхталинди.
Умид Аҳмаджонов Миржалол Қосимов билан бу мавзуда шахсан суҳбатлашиб, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси олдида жиддий ва масъулиятли вазифа турганлиги, Ўзбекистондаги барча футбол мухлислари терма жамоамизни Олимпиадада кўришни интиқиб кутаётганини, уларнинг ишончини оқлаш учун барча куч ва маҳоратни сарфлаш, тинимсиз меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Олимпия терма жамоасига футболчиларни саралаб олишда холис бўлиш, фақат энг муносибларини танлаб олиш кераклиги борасида ҳам сўз юритилди.
Ўз ўрнида Миржалол Қосимов ҳам зиммасига юкланаётган вазифанинг масъулиятини тўлиқ ҳис қилаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Токио-2020 га олиб бориш учун қўлидан келган барча ишни амлага оширишга ваъда бериб ўтди.
Миржалол Қосимов эндиликда Олимпия терма жамоаси таркибини шакллантириш ишларини олиб боради. Шунингдек, терма жамоага номзод футболчиларни саралаб бориш, уларни яхлит бир жамоага айлантириш, рақобатбардош, кучли жамоа яратиш ишлари билан шуғулланади. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Олимпия терма жамоаси учун зарур барча шарт-шароитлар яратилиб, турли йиғинлар ва кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиб борилади.
Терма жамоамизни Олимпиада ўйинларида кўриш халқимизнинг, мухлисларимизнинг азалий орзуси ҳисобланади. Умид қилиб қоламизки, Миржалол Қосимов бошчилигидаги футболчиларимиз ана шу азалий орзуни амалга ошириб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2020 йилдаТокиода бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этади.
Фикрлар