Тезкор хабар! "Монако" хўжайини ҳибсга олинди
Бугун "Монако" клуби хўжайини Дмитрий Риболовлев ҳибсга олинди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.
Унга кўра унинг ҳибс этилиши “Монако”нинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек россиялик бизнесменнинг уйи ҳам тинтув қилинган.
Маълумот учун, Риболовлев 2011 йилдан буён “Монако”нинг асосий акционери ҳисобланади. У Forbes талқини бўйича Россиянинг энг бой 20та кишиси рўйхатига киради.
Фикрлар