"Насаф" Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Ушбу мавсум чемпиони "Насаф" таркибни янада кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Жамоа келаси мавсум учун битта таянч ярим ҳимоячиси излаяпти. Вариантлар орасида "Навбаҳор" аъзоси ҳам бор. 

"Sports.uz"га малум бўлишича, Одил Ҳамробековни "аждарлар" ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Клуб кўзлаб қўйган футболчилар орасида айнан Ҳамробеков фаворит бўлиб турибди. Аммо Қарши жамоаси курашда ёлғиз эмас. 

"Нефтчи" ярим ҳимоячини ўз таркибида кўришни истайди. Шу билан бирга, айрим араб клублари ҳам у билан шартнома имзолашни хоҳламоқда. 

Ҳозирча футболчининг келажаги аниқ эмас. Сабаби, уни "Навбаҳор" таркибда олиб қолишга ҳаракат қилади. Ушбу мавсум "лочинлар" таркибида 35 та ўйинда майдонга тушган Ҳамробеков 1 та гол уришга муваффақ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Одил "Насаф" академиясидан чиққан бўлиб, 2019 йили "Пахтакор"га кўчиб ўтган. Шундан сўнг БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" клубида ижара асосида тўп тепиб, "шерлар" сафига қайтган. 2024 йил бошида эса футболчи "Навбаҳор" таркибига келиб қўшилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!