"Навбаҳор" легионери жамоа билан хайрлашди. Унинг кейинги манзили эса...
"Навбаҳор" клуби ҳужумчиси Тома Табатадзе жамоа билан хайрлашди.
"Сиз билан ўйнаш шараф эди. Биргаликда кўплаб ёрқин дақиқаларни, ғалабаларни ва бизни кучлироқ қилган қийинчиликларни бошдан кечирдик.
Ажойиб дақиқалар, қўллаб-қувватлаганингиз, дўстлигингиз ва жамоамизни доимо бирлаштирган жанговар руҳингиз учун раҳмат. Мен чин дилдан ишонаманки, ҳар бирингизни олдинда - майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам улкан ютуқлар кутиб турибди.
Келажакда муваффақиятлар тилайман ва йўлларимиз яна кесишади деган умиддаман! Ребята", - дея ёзди грузиялик ҳужумчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, жорий мавсум Тома 20 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. У катта эҳтимол билан "Нефтчи"га қайтади.
Фикрлар