Профессионал рингда ўнта жангнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган Шоҳжаҳон Эргашев айни пайтда сафарга тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳозир Москва шаҳрида бўлиб турган ҳамюртимиз SPORTS.uz ахборот портали билан боғланиб, фаолияти яна бир янгилик бўлганини таъкидлади.

Яқинда боксчимиз 12 октябрь куни АҚШнинг Детройт шаҳрига учиши ҳақида айтганди. Энди эса манзил ўзгарганини маълум қилди.

- Мен 11 октябрь куни АҚШга учадиган бўлдим, - дейди Шоҳжаҳон SPORTS.uz  ахборот порталига. - Аввал эълон қилинганидек, Детройтга эмас Нью-Йоркка бораман. Шунингдек, жанг муддати бўйича ҳам янгилигим бор. Менежерим Олег Богданов навбатдаги жангим 11 ноябрга белгиланганини хабар қилди.

Яқинда Шоҳжаҳон Эргашевдан яна янгилик бўлади. Боксчимизнинг фаолиятига боғлиқ энг тезкор янгиликларни SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг!

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98