“Тезроқ, баландроқ, кучлироқ” ёхуд ҳамкасбимиз шахсий фотокўргазмасини ўтказди (ФОТО)

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкент Фотосуратлар уйида ҳамкасбимиз Алмурат Мамадаминовнинг (Муҳаммад Амин) “Тезроқ, баландроқ, кучлироқ” деб номланган шахсий фотокўргазмаси бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, Алмурат Мамадаминов турли спорт тадбирларини ёритишда доимо илғорлар қаторида бўлиб келган. Ҳамкасбимизнинг ушбу спорт мусобақаларидан олган ўзига ҳос ва бетакрор фотосуратлари кўргазмага ташриф буюрган каттаю-кичикни бирдек ҳайратлантирди, улар ушбу суратларга нигоҳ ташлаб гўёки ўзларини ўша даврга тушиб қолгандек ҳис қилишди.

99_1

Кўргазма экспозицияларида муаллифнинг энг сара 101та фотосурати намойиш қилинди. Уларда хориж ҳамда юртимизда ўтказилган турли спорт мусобақалари ва уларда иштирок этган спортчилар акс этган. Шиддатли беллашувлар ва ғалаба паллалари шулар жумласидандир.

sport

SPORTS.uz ижодий жамоаси устоз ҳамкасбга келажак фаолиятида улкан зафарлар тилаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!