Тибо Куртуа дунёнинг 2018 йилдаги энг яхши дарвозабони деб топилди

Футбол статистикаси ва тарихи халқаро федерацияси (IFFHS) якунланган 2018 йилдаги дунёнинг энг зўр дарвозабонини эълон қилди.

Унга кўра "Реал" Мадрид клуби ҳамда Бельгия терма жамоаси посбони Тибо Куртуа 181та овоз билан йилнинг энг яхши дарвозабони номини қўлга киритди.

Кучли учликдан эса "Тоттенхэм" клуби ҳамда Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис (109) ва ПСЖ клуби посбони Жанлуижи Буффон (59) жой олди.

Кучли олтиликка эса Кейлор Навас ("Реал"), Ян Облак ("Атлетико") ва Марк-Андре тер Штеген ("Бавария") киритилди.

Эътиборлиси, "Манчестер Юнайтед" клуби ва Испания терма жамоаси посбони Давида де Хеага ушбу рўйхатда жой топилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
24/02/2019 13:46
Де Хэанинг чап,Кейлор Наваснинг эса унг соккасига хам арзимайди бу чоти йертик