Тимур Кападзе – “Локомотив” ёшлар жамоаси бош мураббийи

1981 йилнинг 5 сентябрь кунида Фарғона вилоятида дунёга келган Тимур Тохирович ўз вақтида миллий термамизнинг асосий футболчиси бўлди. Ўзининг ёрқин ўйинлари туфайли мухлислар эътиборига тушган мураббий ўтган йили фаолиятини айнан "Локомотив"да якунлаганди. Фаолияти давомида у 12 марта Ўзбекистон чемпиони ва 10 марта мамлакат кубоги соҳиби бўлган.

Мураббийлик соҳасидаги кичик фаолиятида Ўзбекистон миллий термасини вақтинча бошқаргани ҳам алоҳида тахсинга лойиқ.

Шуларни эътиборга олган ҳолда клуб раҳбарияти Темур Тохировичга "Локомотив"нинг ёшлар таркибини ишониб топширди. У жамоани 1 декабрдан қабул қилиб олади ва кейинги мавсумга тайёрлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!