Тоғ чанғичимиз халқаро мусобақада олтин медаль олди

22-24 январь кунлари Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Маркази Осиё минтақаси вакиллари ўртасида кечган ушбу турнирда терма жамоамиз аъзоси Комилжон Тўхтаев слалом йўналишида 2 та олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати. 

Манбанинг хабар беришича, ушбу мусобақада иштирок этган бошқа бир ҳамюртимиз Ролан Раимқулов бронза медалини қўлга киритган. Таъкидлаш жоиз, икки ҳафтадан сўнг старт оладиган навбатдаги қишки Олимпия ўйинларида Комилжон Тўхтаев слалом йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!