Тошкентда Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган Халқаро шахмат турнири якунланди (Тўлиқ шарҳ)
Бугун биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишлаб ўтказилган 11-халқаро мусобақа ўз якунига етди.
Кучли шахматчилар ўртасида бўлиб ўтган ушбу мусобақада чемпионлик украиналик гроссмейстер Александр Бартнякка насиб этди. У 9 имкониятдан 7,5 очко жамлади ва рейтингдаги ўрнини яхшилаб олиш учун қулай имкониятга эга бўлди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, турнир давомида ҳеч бир рақибига мағлуб бўлмаган Александр 4-турда ўзбекистонлик ёш шахматчи Нодирбек Абдусатторовга енгилган эди. Шунга қарамасдан, украин шахматчиси қолган барча рақибларини қийин вазиятда қолдириб, турнир ғолибига айланди.
Иккинчи ўрин эса 7,5 очко жамғара олган белоруслик Кирилл Ступакка насиб этди. Кучли учликни 6,5 очкога эга бўлган арман гроссмейстери Тигран Котанжиан якунлаб берган бўлса, қозоғистонлик Павел Котсур мусобақа жадвалининг тўртинчи ўриндан жой олди.
Ҳамюртимиз Бобур Сатторовга бешинчи ўрин насиб этди. Бобур ҳам учинчи 6,5 очко жамғара олган. Ёш шахматчимиз фақатгина иккинчи ўрин соҳиби, Крилл Ступакка мағлуб бўлган, аммо у гроссмейстрлардан Василий Папин ва Мераб Гагунашвилиларни, шунингдек, халқаро мастер Муҳаммад Ҳусенхўжаевни енгишга муваффақ бўлди. Қозоғистонлик яна бир гроссмейстер Муртас Казгалеев ҳамда ҳиндистонлик халқаро мастер Лутфий Али Муҳаммад ўртасида бўлган партияларда эса кучлар тенг келди ва томонлар очколарни бўлишиб олишди.
Турнир давомида фақатгина Бобур Сатторовга имкониятни бой берган Мераб Гагунашвели олтинчи ўринни эгаллади. Ҳали ёш бўлишига қарамай, икки гроссмейстерни мағлуб қилган юртдошимиз, Нодирбек Абдусатторовга бу гал еттинчи ўрин насиб этди.
Шунингдек, ҳамюртларимиз Улуғбек Тиллаев 6,5 очко, Жавоҳир Синдаров, Ортиқ Ниғматов, Акмал Файзуллаев, Элбек Жуманов, Нодирбек Ёқуббоев ва Абдумалик Абдусалимовлар эса 6 очкодан жамлаб “А” гуруҳида 95 та иштирокчилар орасидан кучли йигирматаликка киришга муваффақ бўлишди.
“Б” гуруҳда биринчи ўринни 7,5 очко жамғарган Исломбек Синдаров банд этган бўлса, иккинчи ўрин Олмос Раҳматуллаевга насиб этди, унинг ҳисобида эса 7 очко мавжуд. Кучли учликни 6,5 очко билан Жавоҳир Ғуломов якунлаб берди.
Иродабону АВВАЛБОЕВА тайёрлади
Фикрлар