Тошкентда футбол ҳуқуқшунослари учун семинар ташкил этилди
Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бинес марказида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Професисонал футбол Лигаси ва Россия Футбол иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистон футбол клублари спорт директорлари ва ҳуқуқшунослари учун семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда футболчи ва клуб ўртасидаги ҳуқуқий масалалар, футболчи ўз ҳуқуқига дахл қилинган пайтда кимга мурожаат қилиши керак, суд қарори уни қониқтирмаган пайтда у яна қайси инстанцияларга арз қилиши мумкин, умуман, клублар футболчи билан шартнома имзолаётган пайтда нималарга эътибор қаратиши лозимлиги ва шу каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Қайд этиш лозим, ушбу семинар Ўзбекистон футболи тарихида биринчи маротаба ташкиллаштирилмоқда.
Фикрлар