Тошкентда камондан отиш спорт тури учун мўлжалланган замонавий база қурилмоқда
Йил якунига қадар юртимизда яна бир замонавий спорт иншооти бунёд этилади. Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида жаҳон стандартларига жавоб берадиган камондан отиш базасининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Куни кеча Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов мазкур базанинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Мазкур спорт иншооти қуриб битказилганидан сўнг, бу ерда халқаро спорт мусобақалари, ўқув-машғулот йиғинларини ҳам ўтказиш мумкин бўлади. Базада спортчи ва мураббийлар учун барча шароитлар яратилади. Камондан отиш федерацияси ҳам ана шу ерда жойлашади.
Иншоот шу йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Фикрлар