Тошкентда қиличбозлик бўйича халқаро мусобақалар ўтказилади
Ноябрь ойида дунёнинг энг моҳир қиличбозлари пойтахтимизга ташриф буюрадилар. Халқаро қиличбозлик федерацияси тақвим-режасига кўра, Тошкентда 11 ноябрь куни қиличбозликнинг шпага тури бўйича эркаклар ўртасида “Сателлит» халқаро турнири ташкил қилинади.
17-18 ноябрь кунлари эса қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля тури бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Беллашувлар Республика бадиий гимнастика болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида ўтказилади.
Спорт мажмуаси манзили: Тошкент ш.Юнусобод т. Корхожиота к., 2А – уй.
Фикрлар