"Тоттенхэм" АПЛда ноёб рекорд ўрнатди
Хабарингиз бор "Тоттенхэм" бугун АПЛнинг 25-турида ўз майдонида "Ньюкасл"ни (1:0) қабул қилди ва ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, “шпорлар” шу тариқа премьер-лиганинг сўнгги 29та баҳсида бирорта ҳам дуранг қайд этмаган илк жамоага айланишди. Бундан аввал бу борадаги рекорд “Болтон” клубига тегишли эди. Улар 28та ўйинда дуранг қайд этишмаган эди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Тоттенхэм” ўз ҳисобидаги очколар сонини 57тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар