
"Тоттенхэм" Эриксен билан шартномани узайтирмоқчи
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган Кристиан Эриксен билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра “шпорлар” бу борада 26 ёшли даниялик футболчи билан яқин вақтлар ичида музокараларни бошлашади. Айтиш лозимки, Эриксенга Франциянинг ПСЖ клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётган эди.
Маълумот учун, Эриксен жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Комментарии